Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея Корея урушида ҳалок бўлган 30 нафар аскар қолдиқларини Хитойга топширди

Жанубий Корея Корея урушида ҳалок бўлган 30 нафар аскар қолдиқларини Хитойга топширди

Жанубий Корея 1950–1953 йиллардаги Корея уруши пайтида Шимолий Корея сафида ҳалок бўлган 30 нафар хитойлик аскарнинг қолдиқларини Хитойга топширди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

Хитой Халқ Кўнгилли Армияси аскарларининг қолдиқлари шахсий буюмлари билан бирга ҳарбий транспорт самолётида мамлакат шимоли-шарқидаги Ляонин провинцияси маркази Шенйан шаҳридаги Таосян аэропортига етказилган.

Маълумотларга кўра, 2014 йилдан буён Корея урушида ҳалок бўлган 1011 нафар хитойлик аскар жасади ўз ватанига қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой 1950–1953 йилларда Шимолий Кореяни қўллаб-қувватлаб, Жанубий Корея сафида жанг қилган АҚШ бошчилигидаги БМТ кучларига қарши чиққан эди.

Киритилди: 14:27 12.09.2025. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!