Бугун 31 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Украина учун хавфсизлик кафолатлари тафсилотларини эълон қилди

Зеленский Украина учун хавфсизлик кафолатлари тафсилотларини эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, таклиф қилинаётган хавфсизлик кафолатлари мониторинг миссияси ва шерикларнинг келишув бузилишига жавоб қайтариш механизмини ўз ичига олади.

Зеленский бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кафолатлари босқичма-босқич амалга оширилади, Украина учун устувор вазифа ўт очишни тўхтатиш билан бир вақтда кузатув миссиясини бошлашдан иборат.

"Мониторинг биз ишонадиган ва техник жиҳатдан бунга қодир бўлган ҳамкорларимиз раҳбарлигида амалга оширилади — уларда сунъий йўлдошлар ва дронлар учун барча зарур инфратузилма мавжуд", — дея таъкидлади Украина раҳбари.

Унинг таъкидлашича, хавфсизлик кафолатларининг иккинчи қисмида Украина ҳамкорлари ўт очишни тўхтатиш режимининг мумкин бўлган бузилишларига қандай муносабатда бўлишлари ҳақида аниқ таъриф мавжуд.

Киритилди: Бугун 10:31. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!