Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Исроилнинг Сомалиланд мустақиллигини тан олиш қарорини қабул қилиб бўлмайди, деди.
Эрдўғон бу ҳақда Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
"Бентямин Нетантяху ҳукумати Ғазо, Ливан, Яман, Эрон, Қатар ва Сурияга уюштирилган ҳужумлардан сўнг, бу Африка давлатида нифоқ уруғлантирмоқчи. Минтақавий давлатлар, биринчи навбатда Миср ва Саудия Арабистони, шунингдек, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб Лигаси Исроилнинг қарорини рад этди. Бу Туркия учун устувор аҳамиятга эга", - дея таъкидлади Эрдўғон.
У, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Вашингтон Исроил етакчилигидан кейин Сомалиландни тан олиш ниятида эмаслиги ҳақидаги баёнотини эслади.
Туркия етакчисининг қўшимча қилишича, Сомали билан боғлиқ барча қарорларда халқнинг хоҳиш-иродаси инобатга олиниши керак.
Ҳасан Шайх Маҳмуд Эрдўғанга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди: "Сомалининг ҳудудий яхлитлиги таҳдид остида бўлган бир пайтда Туркия ёнимизда турди. Биз ҳам Сомалини бўлинишдан ҳимоя қилиб, кучли давлатга айлантирмоқчимиз".
У ўз нутқида Исроилнинг Сомалини тан олганини ҳам қоралади.