Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Деярли умид йўқ: Рамзан Қодировнинг ўлими яқинми?

Деярли умид йўқ: Рамзан Қодировнинг ўлими яқинми?

“Новая Газета Европа” манбасига кўра, Қодиров Путин раислигида ўтадиган Давлат кенгаши йиғилишида шахсан иштирок этишни режалаштирган ва шу мақсадда 24 декабр куни Москвага учиб келган. Бироқ 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Қодировнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у реанимобил орқали Президент администрациясига қарашли Марказий клиник шифохонага етказилган.

Чеченистон вакилининг Давлат кенгаши йиғилишидаги иштироки учун захира вариант кўзда тутилмаган, шу сабабли у республика вакилисиз ўтган.

Чеченистон раҳбарига яқин манбанинг айтишича, Москвада Рамзан Қодировнинг аҳволини зўрға барқарорлаштиришга муваффақ бўлишган, шундан сўнг у уйига қайтган ва ўшандан бери жамоатчилик олдида кўринмаган.

Аввалроқ “Новая Газета Европа” манбаларига таяниб, Қодировнинг аҳволи тобора ёмонлашаётгани ҳақида ёзган эди. Нашрнинг бошқа бир манбаси эса “ижобий якун бўлишига деярли умид йўқ”лигини айтган.

Киритилди: 22:49 31.12.2025. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!