МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси 2026 йил 9 октябрь куни Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилидаги Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Туркманистон Халқ Маслаҳатияси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Россия Федерацияси Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди ва бу ҳақда Туркманистон миллий телевидениесининг "Ватан" дастурида маълум қилинган.
Бердимуҳамедовнинг қайд этишича, саммит Туркманбошидаги Аваза миллий туристик зонасида ўтказилади.