Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сомалининг суверенитетини қўллаб-қувватлади.
Эрдўғон бу ҳақда сомалилик ҳамкасби Ҳасан Шайх Маҳмуд билан икки томонлама учрашув якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилган. Эфир Туркия президентининг Х ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали жонли эфирда бўлиб ўтди.
Эрдўғон, 2026 йил Туркия ва Сомали ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 60 йиллигини нишонлашини билдирди.
Унинг қўшимча қилишича, Анқара Сомалининг суверенитети ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлашда давом этади.
"2011 йилда қурғоқчилик туфайли Сомалида гуманитар ёрдам дастурини бошладик", деб эслайди у.
Эрдоғон, бузғунчи кучларнинг провокацияларига қарамай, Сомалидаги хавфсизлик вазияти нормал ҳолатга қайтганини билдирди.