Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея Ким Чен Инни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда

Жанубий Корея Ким Чен Инни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда

КХДРнинг ядро қуролидан фойдаланиши унинг «режими тугашига» олиб келади. Бу ҳақда Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл Сеонгнам аэропортида Қуролли кучлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда айтиб ўтди.

«Агар Шимолий Корея ядро қуролидан фойдаланишга уринса, у бизнинг армиямиз ва Корея Республикаси-АҚШ иттифоқи томонидан катта ва қатъий жавобга дуч келади. Бу кун Шимолий Корея режимининг тугатилишини англатади», — деди президент. Унинг чиқишлари KBS телеканали орқали намойиш этилди.

«Шимолий Корея режими ядро қуроли уни ҳимоя қилади, деган хаёлдан халос бўлиши керак», деб таъкидлади Юн Сок Ёл. Унинг қайд этишича, Вашингтон декларациясининг қабул қилиниши билан Корея Республикаси ва АҚШ иттифоқи «ядро қуролига асосланган иттифоқ»га айланди. Жанубий Корея раҳбари, шунингдек, Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ўртасидаги уч томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашини айтди.

Юн Сок Ёлнинг қайд этишича, 1-октабрдан расман ўз фаолиятини бошлайдиган Корея стратегик қўмондонлиги мамлакатни КХДРнинг «ядровий таҳдиди ва бошқа оммавий қирғин қуроллари»дан ҳимоя қилишда асосий бўлинмага айланади. У «Хёнму» баллистик ракеталари, Ф-35 қирувчи самолётлари ва баллистик ракета сув ости кемалари каби қурол тизимларига масъул бўлади. Қўмондонлик АҚШ ядровий арсеналига масъул бўлган АҚШ стратегик қўмондонлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 20:06 01.10.2024. Ўқилди: 3785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!