Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Хен АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда Сеулнинг Ҳормуз бўғозида навигацияни тиклашга катта ҳисса қўшишга тайёрлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
"Чо Рубиога Сеулнинг Ҳормуз бўғозида навигация эркинлигини тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларга "сезиларли" ҳисса қўшиш ниятини тушунтирди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири шунингдек, АҚШ давлат котибини ушбу масала бўйича яқин алоқада бўлишга чақирган.