Жанубий Африканинг жанубида мактабга қуролли ҳужум уюштирилиб, маҳаллий полиция таркибига кирувчи олти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Шарқий Кейп провинцияси полицияси вакили Майола Нкохли маълум қилди.
"7 октябрга ўтар кечаси Години қишлоғидаги ўрта мактаб биноси ичида милтиқ ва тўппонча билан қуролланган саккиз кишидан иборат гуруҳ патрулчилар гуруҳига ҳужум қилди. Олти нафар полиция таркибига кирувчи ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди", - деди у.
Полиция жиноятда гумонланувчиларнинг шахсини аниқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар чорва ўғирлигига ихтисослашган жиноий гуруҳ аъзоси бўлиши мумкин.
Жанубий Африка, Датапандас ҳисоб-китобларига кўра, жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган дунёдаги учта мамлакатдан биридир. Маҳаллий “Демократик альянс” партиясига кўра, 2024 йилда мамлакатда кунига ўртача 75 та қотиллик содир этилган.