Фуқаро пенсия ёшига етгач, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида тўпланган маблағни бирданига тўлиқ ёки ўзи хоҳлаган миқдорда бўлиб-бўлиб ечиб олиш ҳуқуқига эга.
Яъни ҳисобда, масалан, 8 млн сўм тўпланган бўлса, пенсия ёшига етгач унинг ҳаммасини бир йўла олиш ҳам, қисмларга бўлиб олиш ҳам мумкин. Энг муҳими, бу фуқаронинг одатий ойлик давлат пенсиясини бекор қилмайди.