Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жалолиддинов, Норчаев ва Эркинов - «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди

A A A
Жалолиддинов, Норчаев ва Эркинов - «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Улар орасида яқинда Осиё кубоги U23 финалчисига айланган Ўзбекистон олимпия жамоасининг қуйидаги 3 нафар ўйинчиси ҳам жой олган:

Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори
Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси
Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия жамоаси 1-19 июнь кунлари Тошкент ва Қаршида ўтган Осиё кубоги U23 баҳсларида финалга қадар етиб келиб, турнирни вице-чемпион сифатида якунлашди. Саудия Арабистони эса қитъада тенгсиз бўлди.

Киритилди: 05:16 30.06.2022. Ўқилди: 2410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!