Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...

Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...

"Истиқлол" вингери Жалолиддин Машарипов катта эҳтимол билан Эронда қолади.

Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Шерзод Нурматов хабар берди.

"Жалолиддин Машариповга водий клублари қизиқаётгани бор гап. Бироқ тажрибали вингернинг Эроннинг "Истиқлол"и билан ҳали яна 1,5 йиллик шартномаси бор. Шу сабабли клуб уни қўйиб юбориши эҳтимоли жуда кам.

Айниқса, ироқлик футболчи Мунтадир Муҳаммад билан низо кузатилаётгани туфайли ФИФА "Истиқлол"га иккита трансфер ойнаси учун тақиқ қўйиши мумкин. Шу боис теҳронликлар таваккал қилмайди ва ҳозирча ўз юлдузларини қўйиб юборишни хоҳламайди", – дейилади хабарда.

Киритилди: 23:37 09.12.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!