Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жалолиддин Машарипов: "Қатарга ўйинни сотиш? Бизга ҳаром луқма бериб боқишмаган"

Жалолиддин Машарипов: "Қатарга ўйинни сотиш? Бизга ҳаром луқма бериб боқишмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё Кубоги 1/4 финали доирасида Қатарга қарши ўтказилган ўйиндаги пенальтилар сериясига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда "Оламспорт" хабар берди.

Яқинда Эроннинг "Истиқлол" клубига кўчиб ўтган ва "Малаван"га қарши кечган илк учрашувидаёқ гол киритишга муваффақ бўлган Машарипов Инстаграм саҳифасидаги жонли эфирида ўша аламли пенальтилар сериясига ҳам тўхталди.

"Менга ижтимоий тармоқдан жуда кўпчилик шу мавзуда ёзди. Қатарга қарши кечган пенальтилар сериясида ҳалигача бизни айблашаётган коментарияларга кўчим тушиб қоляпти. Очиғи, жуда ҳайрон қолдим. Қанча пул берсаям, қанақасига Ватанни сотиш мумкин? Қайси фаросат билан бу гапларни ёзяпсизлар? Фаросат бўлганда-ку, бунақа коментариялар ҳам ёзилмасди.

Худога шукур, ота-онамиз бизга бунақа тарбия бермаган. Ҳаром луқма билан боқишмаган ва бизни бунақа жирканч ишлардан қайтаришган", - деди Машарипов.

Киритилди: 10:06 26.02.2024. Ўқилди: 3128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!