Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жалолиддин Машарипов ЖЧ қуръасига муносабат билдирди: «Португалия тушишини кутган эдим»

Жалолиддин Машарипов ЖЧ қуръасига муносабат билдирди: «Португалия тушишини кутган эдим»

Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионати-2026 қуръасига муносабат билдирди.

«Қуръадан олдин ҳам Португалия тушиши ҳақида бир неча танишларимга айтган эдим. Нима дейишганда, Роналду ҳар доим олдимдан чиқади, деб жавоб бергандим. Айтганимдек бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйинлар бўлади. Гуруҳда мухлислар кутган чиройли ўйинлар бўлади деб ўйлайман. Ном тарафлама Португалия кучли бўлиши мумкин, аммо Колумбияда ҳам кучли ёш футболчилар бор. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўриб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», - деди Машарипов TopPodcast YouTube эфирида.

Ўзбекистон K гуруҳида Португалия, Колумбия, Конго/Ямайка/Янги Каледония билан ўйнайди.

Киритилди: Бугун 00:37. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!