Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жаҳонда интернет эркинлиги қай ҳолатда?

Жаҳонда интернет эркинлиги қай ҳолатда?

Дунёда бор-йўғи 18 та мамлакатгина интернетдан фойдаланиш бўйича ҳақиқий маънода эркин ҳисобланади. Freedom House’нинг “Freedom on the Net 2025” ҳисоботига кўра, баҳоланган 72 давлатдан 32 тасида интернет фақат қисман эркин: фойдаланувчилар ҳуқуқлари чекланган ва давлат назорати юқори.

Хитой ва Мьянма 2025 йилда энг паст натижа қайд этиб, 100 баллдан атиги 9 балл олди. Бу интернетдан фойдаланиш ва онлайн ўйинларга оид чекловларнинг кучайтирилгани билан боғлиқ.

Исландия ва Эстония эса аксинча, 90 баллдан юқори кўрсаткич билан энг эркин интернетга эга мамлакатлар сифатида қайд этилган.

АҚШ 73 балл билан Франция (76), Германия (74), шунингдек Чили (87) ва Коста-Рика (86)дан пастроқ ўринда. Шу билан бирга, ҳисоботда глобал интернет эркинлиги кетма-кет 15 йил пасайиб бораётгани қайд этилган. 72 давлатдан 27 тасида вазият ёмонлашган.

Freedom House маълумотларига кўра, интернетдан фойдаланаётган 5.5 миллиард инсоннинг 70 фоизи онлайн фаолияти учун таъқиб ёки зўравонликка дуч келган ҳолатлар қайд этилган мамлакатларда яшайди. 61 фоизида эса ижтимоий тармоқларга кириш чекланган.

Рейтинг уч мезонга асосланади:
— интернетга кириш имконияти;
— контентга қўйиладиган чекловлар;
— фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш даражаси.

Киритилди: Бугун 16:44. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!