Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳон сиёсатчилари Трампни ғалаба билан табриклай бошлади

Жаҳон сиёсатчилари Трампни ғалаба билан табриклай бошлади

Исроил бош вазири Бинямин Нетанҳу республикачини “тарихий қайтиш” билан табриклади.

Франция президенти Эммануэл Макрон Трампни табриклаб, аввалгидек биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский Трампнинг ғалабасини ҳайратланарли деб атади.

"АҚШ сиёсий тарихидаги энг буюк қайтиш! – деб ёзди Венгрия бош вазири Виктор Орбан. – Трампни улкан ғалабаси билан табриклаймиз. Тинчлик учун жуда зарур ғалаба!"

"Доналд Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклайман. АҚШ Австриянинг муҳим стратегик шериги ҳисобланади. Биз глобал таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун трансатлантик алоқаларимиз кенгайиши ва мустаҳкамланишини кутмоқдамиз," – деб ёзди Австрия канцлери Карл Нехаммер.

Бу ҳақда Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев ҳам маълум қилди. "Трампнинг биз учун фойдали бир фазилати бор: бизнесмен сифатида у ҳар хил ғийбатчилар ва нодон иттифоқчилар, яроқсиз хайрия лойиҳалари ва очкўз халқаро ташкилотларга пул сарфлашни ўлгудай ёмон кўради," – деб ёзди Медведев ўзининг Телеграм-каналида.

Киритилди: 16:22 06.11.2024. Ўқилди: 2159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!