Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жаҳон футболидаги энг иқтидорли 60 нафар ёш футболчи қаторига ўзбекистонлик ўйинчи ҳам киритилди

Жаҳон футболидаги энг иқтидорли 60 нафар ёш футболчи қаторига ўзбекистонлик ўйинчи ҳам киритилди

Буюк Британиянинг "The Guardian" нашри жаҳон футболидаги энг иқтидорли 60 нафар ёш футболчи номини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига қарши баҳсда танаффусга 0:0 ҳисоби билан йўл олди. Бироқ жамоа иккита қизил карточка туфайли тўққиз киши бўлиб қолган эди. Шу пайт катта саҳнага Хасанов чиқди. У жамоани илҳомлантира олди, ажойиб соло юриш орқали гол урган ҳолда 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Турнир давомида тўртта гол урган Ҳасанов мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Чап қанотдан ичкарига ёриб киришни ёқтирадиган, тез, кучли ва гол сезгиси юқори бўлган Хасановда ғолиблик руҳияти ҳам бор. Ҳасанов Осиёда "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" бўлишга даъвогар, дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатдан 2019 йилда Жасурбек Жалолиддинов, 2024 йилда Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган эди.

Киритилди: 17:22 15.10.2025. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!