Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳон футболи юлдузлари ФИФА президентига қарши қўшма мурожаат эълон қилди

Жаҳон футболи юлдузлари ФИФА президентига қарши қўшма мурожаат эълон қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантинога нисбатан босим кучаймоқда. Бир қатор машҳур футболчилар ва собиқ юлдузлар унинг раҳбарлигига танқидий муносабат билдириб, қўшма мурожаат эълон қилди.

Мурожаатни Микаэль Сильвестр, Люси Бронз, Эммануэль Пети, Биксент Лизаразю, Робер Пирес, Дидье Дрогба, Дэвид Жеймс, Клаудио Писарро, Хуан Себастьян Верон ва Эммануэль Адебайор каби таниқли футбол намояндалари қўллаб-қувватлаган.

"Биз севган футбол ҳозирги ФИФА раҳбарлиги остида ўзининг асосий қадриятларидан тобора узоқлашиб бораётганига гувоҳ бўлдик. Узоқ вақт давомида муҳим қарорлар футболчилар билан маслаҳатлашмасдан, уларнинг фикрини ҳисобга олмасдан ва мухлисларга етарлича ҳурмат кўрсатмасдан қабул қилинганини кузатдик", — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино 2016 йилдан буён ФИФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Киритилди: 12:38 26.08.2026. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!