27—30 ноябр кунлари Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Гулшан Алимардоновага автомобиль совға қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳукумат қарорига кўра, WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган Алимардоновага Президент совғаси сифатида BYD Song Plus DM-i UzPride автомобили берилди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионати финалида малайзиялик Шаҳмаларани Чандранни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритганди.