Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Жаҳон чемпионати: 11 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун курашади

A A A
Жаҳон чемпионати: 11 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун курашади

Арманистоннинг Ереван шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

Чорак финал баҳсларида Севара Маматова, Мафтуна Янгиева, Ҳикматилло Ўлмасов, Акбар Аҳмадов, Норбек Абдуллаев, Ислом Салиҳов ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонди ва ярим финалда жанг қиладиган бўлди. Афсуски, Райҳона Қурбонбоева ва Руслан Эсановлар дунё биринчилигидаги иштирокини шу босқичда якунлади.

Бугун мусобақанинг ярим финал доирасида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларга киришади:

Қизлар:

- 75 кг: Мафтуна Янгиева – Критика Васан (Ҳиндистон)

- 46 кг: Мафтуна Мусурмонова – Алканиз Апаричи Клаудиа (Испания)

+ 80 кг: Зайнаб Шаҳобиддинова – Ҳеви Саммар (Бельгия)

- 57 кг: Севара Маматова – Анастасия Таратинова (Россия).

Ўғил болалар:

- 70 кг: Нодирбек Абдуллаев – Самвель Сирамаргян (Арманистон)

- 50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров – Ангел Димитров (Болгария)

- 60 кг: Фирузжон Саъдуллаев – Акаки Барариа (Грузия)

- 63 кг: Ҳикматулло Ўлмасов – Мартинез Хавиер (Эквадор)

- 46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов – Дарчинян Пин (Арманистон)

- 66 кг: Акбар Аҳмадов – Аргишти Хакобян (Арманистон)

+ 80 кг: Ислом Салиҳов – Иван Богданов (Россия).

Киритилди: 11:57 01.12.2023. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!