Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин

Жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин

Дрон ҳужуми ортидан Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувури фаолияти тўхтатилиши сабабли жаҳон бозорига етказиладиган нефт 4 фоизгача камайиши мумкин — Reuters.

Дронлар ҳужумидан сўнг, Саудия Арабистонининг Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтиб, Қизил денгиздаги Янбу портига кунига тахминан 4 млн баррел нефт етказиб берадиган Шарқ-Ғарб нефт қувури ўз ишини тўхтатди. Экспортнинг ҳозирги суръатларида Янбудаги нефт захиралари тахминан 5-7 кунга етади. Шундан сўнг, агар қувур орқали нефт ҳайдаш қайта тикланмаса, Саудия Арабистони етказиб бериш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлади.

Reuters манбаларига кўра, нефт қувурини тўлиқ таъмирлаш 5-6 ҳафтагача давом этиши мумкин, аммо қувватларнинг бир қисми эртароқ ишга туширилиши эҳтимоли юқори.

Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишдаги муаммолар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш феврал ойидаги кунлик 10,9 млн баррелдан август ойида 6,2 млн баррелгача пасайиб кетди.
Саудия экспортининг янада қисқариши жаҳон бозорида нефт ва ёнилғи нархларининг бундан-да тезроқ ошишига олиб келиши мумкин.

Саудия Арабистонидаги нефт қувурига зарба берган дронлар Ироқ ҳудудидан учирилган. Буни Ироқ ҳукумати ҳам тасдиқлади ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, ушбу ҳужум ортида Эрон турибди.

Киритилди: 21:54 13.09.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!