Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва айрим ҳудудларда электр таъминоти барқарорлигини оширишга қаратилган дастурни молиялаштириш учун 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

Дастур доирасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам 50 миллион долларлик қўшимча маблағ йўналтиради.

150 миллион долларлик дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

➖6 минг км паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш;
➖250 мегавольт-ампер (MVA) қувватга эга 1 200 та трансформаторни янгилаш ва ўрнатиш;
➖150 мингта “ақлли” ҳисоблагични улаш;
➖4 мингта маълумотлар консентраторини ўрнатиш орқали тармоқларни рақамлаштириш.

Дастур Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарёда электр таъминотини сезиларли яхшилаши кутилмоқда.

Киритилди: 15:23 17.05.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!