Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Америкадан Россия манфаатларига ҳурмат кутмоқда

Путин Америкадан Россия манфаатларига ҳурмат кутмоқда

Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг АҚШ миллий манфаатларини ҳурмат қилишини маълум қилди.

"Америкаликларнинг, Америка халқининг ва Америка раҳбариятининг, жумладан президентнинг ҳам ўз миллий манфаатлари мавжуд. Биз бунга ҳурмат билан ёндашамиз," - деди Россия давлати раҳбари журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида.

Шундай қилиб, Россия президенти Россия ва АҚШ ўртасида қандайдир муштарак нуқталар пайдо бўлаётганми, деган саволга жавоб берди.

"Бизнинг манфаатларимизга ҳам худди шундай ҳурмат билан муносабатда бўлишларини кутамиз," - дея қўшимча қилди Путин.

Киритилди: 15:50 18.05.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!