Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Избоскан туманида замонавий иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Избоскан туманида замонавий иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан “Туронбанк” АТБ Андижон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, мазкур филиал бошқарувчиси собиқ ўринбосари И.К. ва тумандаги “H.” хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари Х.П.лар замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит маблағи эвазига иссиқхона қурмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 20 000 АҚШ доллари ундирилиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:32 10.05.2022. Ўқилди: 1475 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!