Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Италиялик почтачи деярли уч тонна майда пул йиғди

Италиялик почтачи деярли уч тонна майда пул йиғди

Италиялик почтачи деярли уч тонна майда пул йиғди, уларнинг оғирлигидан уйига зарар етди.

Италиялик почтачи Бруно Сальви бир неча ўн йиллар давомида бир евроцентлик номиналдаги 1,176 миллион дона танга йиғди. Тўпламнинг умумий қиймати 11 760 еврони, оғирлиги эса 2,7 тоннадан ортиқни ташкил этади. Тангаларнинг оғирлиги туфайли унинг уйидаги зинапоя бетонларида ёриқлар пайдо бўлди.

Урбания шаҳрида яшовчи Сальви майда пулларни ҳали болалигидаёқ йиғишни бошлаган. Италия еврога ўтганидан сўнг у фақат бир центлик тангаларни коллекция қилишга қарор қилган.

«Мен шунчаки қанчалик узоққа бора олишимни кўрмоқчи эдим», — деди почтачи Tele2000 телеканалига.

Вақт ўтиши билан маҳаллий аҳоли унинг бу қизиқиши ҳақида билиб олган ва учрашганда ҳамда почта етказиб бериш пайтида майда пулларни унга берадиган бўлишган.

Ҳозирда коллекция ҳар бирининг ҳажми 30 литрдан бўлган 28 та шиша идишни эгаллаган. Уларнинг оғирлиги туфайли уйда ёриқлар пайдо бўлгач, Сальви тангаларни пастки қаватларга кўчиришга мажбур бўлди. Шунга қарамай, у коллекция йиғишни тўхтатмоқчи эмас. Почтачининг навбатдаги мақсади — бир ярим миллион дона бир центлик танга йиғиш.

Киритилди: 19:40 05.11.2026. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар