Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Италиядаги машҳур Этна вулқони 4,5 километрга отилди

Италиядаги машҳур Этна вулқони 4,5 километрга отилди

Апрель охирларида қайта уйғонган Италиянинг Сицилия оролидаги машҳур Этна вулқони шу кунларда яна фаоллашди. Маҳаллий “La Nuova Sicilia” нашрининг маълум қилишча, кеча кечқурун бу ерда 4 минг 500 метр баландликкача кўтарилган қуюқ тутун ва кулдан иборат устун ҳосил бўлган.
Жануби-Шарқий Янги кратер деб номланган ҳудудда 2007 йилда пайдо бўлган мазкур вулқоннинг бу галги фаолияти қарийб уч соатча давом этди ва кейин сўна бошлади. Атмосферага отилган тутун жануби-ғарб томонга қараб тарқалди.
Табиий ҳодиса Этнага яқин жойлашган Катанья шаҳридаги аэропорт фаолиятига таъсир ўтказгани йўқ. Ҳаво порти коронавирус эпидемияси натижасида қисқартирилган жадвал асосида самолётларни қабул қилиб, жўнатиб турибди.

Киритилди: 11:55 23.05.2020. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!