Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Италияда миграцияга оид муҳим референдум бошланди

Италияда миграцияга оид муҳим референдум бошланди

Бугун ва эртага Италия фуқаролари миграцияга оид референдумда иштирок этишади. Унда мамлакатда яшовчи муҳожирлар учун фуқаролик олиш муддатини 10 йилдан Германия ва Франциядаги каби 5 йилгача қисқартириш масаласи кўриб чиқилади.

Агар референдум маъқулланса, бу Италиядаги иммиграция қонунчилигини юмшатишга қарши бўлган ўнгчи бош вазир Жоржа Мелони ҳукумати учун жиддий муаммо келтириб чиқариши мумкин. Мелонининг ўзи ҳукумат аъзолари билан бирга референдумда иштирок этишини, бироқ овоз бермаслигини айтган. Унинг бу қарори жамоатчилик томонидан «нодемократик ёндашув» сифатида танқид қилинди.

Сўровномаларга кўра, референдум 40% дан ортиқ овоз тўплай олмайди. Ушбу ташаббус қонуний кучга кириши учун энг камида 50% овозга эга бўлиши лозим.

Киритилди: 20:43 08.06.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!