29 ноябрь куни минглаб ишчилар Италия бўйлаб иш ҳақи ва хизматлар сифатини оширишни талаб қилиб, умумий иш ташлашда қатнашди, улар бош вазир Жоржа Мелони ҳукуматининг бюджет режаларига ҳам қарши, деб ёзмоқда AP.
Жума куни давлат хизмати, таълим ходимлари, ишчилар ва жамоат транспорти ходимлари Италияда иккита йирик касаба уюшмаси бирлашмаси — Бутунжаҳон Италия меҳнат конфедерацияси (CGIL) ва Италия меҳнат иттифоқи (UIL) чақириғига биноан умумий иш ташлаш ўтказди.
Касаба уюшмалари ҳукуматнинг келгуси йил учун бюджетни ўзгартириш бўйича режаларини мамлакат муаммоларини ҳал қилиш учун мутлақо етарли эмас деб ҳисоблайди. Улар, шунингдек, иш ҳақи ва пенсияларни ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизматлар ҳамда саноат сиёсатини молиялаштиришни талаб қилмоқда.