Италияда таълим муассасаларига нисбатан таҳдидлар яна такрорланди. 16 ноябрь, душанба куни мамлакатдаги камида 100 та мактаб электрон почта орқали портлаш ва овқатни заҳарлаш ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар олди.
Euronews нашрининг хабар беришича, мазкур ҳолат ўтган ҳафтадаги шунга ўхшаш воқеалардан кейин ҳукумат жорий этган янги хавфсизлик тартибининг қўлланишига сабаб бўлди.
Янги қоидаларга мувофиқ, интернет орқали оммавий тарқатилаётган ва аниқ бўлмаган таҳдидли хабарлар келиб тушганда мактабларни автоматик равишда эвакуация қилиш талаб этилмайди.
Ўқувчилар ва ходимларни бинодан олиб чиқиш зарурати юзасидан қарорни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хавфсизлик хизматлари қабул қилади.
Мактабларга 40 дақиқа ичида портлаш содир бўлиши ҳақида хат юборилган
Маълумотларга кўра, таҳдидли электрон хат 16 ноябрь куни тахминан соат 10:50 да келиб тушган. Хабар MA ҳарфлари билан имзоланган бўлиб, унда иккита эҳтимолий хавф ҳақида сўз борган.
«Менга ҳозиргина сизнинг бинонгизга портловчи қурилма ўрнатиш ва уни ишга тушириш вазифаси топширилди. Портлаш 40 дақиқадан кейин содир бўлади», — дейилган хатда.
Хабар муаллифи, шунингдек, мактаб ошхонаси ходимларидан бири овқатларга заҳарли моддалар қўшганини иддао қилган. Хатда натрий азиди ва кал