Италия Ташқи ишлар вазирлиги Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш учун 13 миллион евро ажратилишини эълон қилди.
"Ташқи ишлар вазири Антонио Таянининг кўрсатмасига кўра, Италия Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 13 миллион евро ажратди," - дейилади Италия ташқи ишлар вазирлиги сайтида.
Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар Украинанинг "энергетика тизимларини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларида муҳим қадамдир."