Визалар маркази сафарларни режалаштиришда янгиланган муддатларни ҳисобга олишни тавсия қилди.
Россия Туроператорлар ассоциацияси (АТОР) маълумотларига кўра, Италия 2025 йилда Россия фуқароларига қарийб 160 мингта Шенген визасини берган. Бу Европа Иттифоқи мамлакатлари орасидаги юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун виза тартибини янада қатъийлаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. ОАВ суҳбатдошларининг таъкидлашича, Франция ва Италия Россия фуқароларининг катта оқимини қабул қилиши сабабли ушбу ташаббусга аввалроқ қарши чиққан.