Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Италия қирғоқлари яқинида елканли қайиқ ҳалокатида 34 муҳожир ҳалок бўлди

A A A
Италия қирғоқлари яқинида елканли қайиқ ҳалокатида 34 муҳожир ҳалок бўлди

Италия жанубий қирғоқлари яқинидаги Ион денгизида муҳожирларни олиб кетаётган елканли қайиқ чўкиб кетди. 34 киши фожиа қурбони бўлди.

Ҳалокат Калабрия қирғоқларидан 120 денгиз мили узоқликда юз берди, деб ёзади РИА Новости Cорриере делла Cалабриа нашрига таяниб. Ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари вояга етмаганлардир.

Қидирув ташкилотларидан бири омон қолган 11 кишини топди, кемада жами 66 киши бўлган, улардан 26 нафари болалар.

Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Соҳил хавфсизлик хизмати қидирув ишларига самолётларни жалб қилди.

Киритилди: 18:08 22.06.2024. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!