Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италия Польша черагасини қўришлаш мақсадида ўз қирувчи самолётларини беради

Италия Польша черагасини қўришлаш мақсадида ўз қирувчи самолётларини беради

Италия НАТОнинг шарқий қанотдаги позициясини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Бу ҳақда La Repubblica газетаси ёзмоқда.

Унинг маълумотларига кўра, камида иккита қирувчи самолёт қатнашади.

Танлов Eurofighter ва F-35 ўртасида бўлиб, иккинчисига афзаллик берилади. Улар Эстонияда жойлаштирилган тўртта итальян қирувчиларига қўшилиши мумкин, деб ёзади газета. Бундан ташқари, Италия Эстонияда аллақачон жойлаштирилган Samp-T ҳаво мудофаа тизимини жойлаштириш муддатини узайтириши мумкин.

Нашрнинг қайд этишича, бундай қарор “ҳарбий, сиёсий ва дипломатик нуқтаи назардан муқаррар ва мажбурий” ва Россия томонидан Польша ҳудудида учирилган учувчисиз учоқлар уриб туширилгандан кейин Варшавани қўллаб-қувватлаш учун Европанинг кучли босими билан боғлиқ.

"Рим бошқа европалик ҳамкорларнинг аллақачон эълон қилинган саъй-ҳаракатлари фонида четда қолиши мумкин эмас", деб ёзади газета. Ҳукумат бундай қарор парламентнинг қўшимча маъқуллашига муҳтожми ёки у ҳар йили парламент томонидан расмий тасдиқланадиган халқаро ҳарбий операцияларнинг умумий пакетига киритилиши мумкинми, деган саволни кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 13:45 14.09.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!