Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

ANSA агентлиги хабар беришича, у бу ҳақда 5 март куни Депутатлар палатасида Яқин Шарқдаги инқироз бўйича ҳисобот тақдим этиш чоғида маълум қилган.

«Бу, албатта, халқаро ҳуқуқнинг бузилиши эди», — деди вазир.

Крозеттонинг таъкидлашича, Исроил ҳужуми гўёки Эрон олий раҳбарининг позицияси маълум бўлганидан кейин бошланган. Унинг сўзларига кўра, можаро халқаро ҳамжамият хабардор қилинмасдан бошланган ва ҳозир барча унинг оқибатлари билан курашмоқда.

Вазир, шунингдек, ҳозирги асосий вазифа Италия ва унинг иттифоқчилари хоҳишига қарши бошланган инқирозни бошқариш эканини қайд этди.

Киритилди: 23:26 05.03.2026. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!