Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Италия мактабларига эҳтимолий портлашлар ҳақидаги таҳдидли хабарлар келиб тушиши давом этмоқда

Италия мактабларига эҳтимолий портлашлар ҳақидаги таҳдидли хабарлар келиб тушиши давом этмоқда

12 ноябрь куни Италия бўйлаб 3 778 та мактаб электрон почта орқали портлаш таҳдидлари олди. 77 та таълим муассасаси эвакуация қилинди, уларнинг 36 тасида дарслар қайта тикланди.

Бу ҳақда Италия Вазирлар Кенгаши хавфсизлик бўйича идоралараро қўмита йиғилиши якунлари бўйича маълум қилган.

Шошилинч йиғилиш ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида чақирилган.

Қайд этилишича, махсус техник қўмита бундай таҳдидларга жавоб чоралари мажмуасини ишлаб чиқади. Янги тартиб-қоидалар нафақат таълим муассасаларига, балки бошқа эҳтимолий нишонларга ҳам татбиқ этилади.

Италия бош вазири Жорджа Мелони ҳам вазиятни мухолифат етакчилари билан муҳокама қилди. Улар зарур қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни мамлакатдаги 6 мингдан ортиқ мактабга шунга ўхшаш хабарлар келиб тушган ва бу кенг кўламли эвакуацияларга сабаб бўлган эди. Il Fatto Quotidiano газетаси баҳолашича, фавқулодда вазият туфайли бир кунлик зарар тахминан 3 миллион еврони ташкил этган.

Киритилди: 09:20 13.11.2026. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар