Financial Times хабар беришича, Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто Германияга GCAP дастурида фақат кузатувчи мақомини беришни таклиф қилган.
Мазкур лойиҳа Буюк Британия, Италия ва Япония томонидан олтинчи авлод қирувчи самолётини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Рим ва Токио Германия компанияларининг лойиҳага қўшилиши мавжуд буюртмалар камайиши ва ишлаб чиқиш жараёни кечикишига сабаб бўлишидан хавотирда. Берлин эса кузатувчи мақомини қабул қилмаслигини билдириб, дастурда тўлақонли ҳамкор сифатида иштирок этишни талаб қилмоқда.