Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Италия бош вазири ўринбосари олти йилга қамалиши мумкин

Италия бош вазири ўринбосари олти йилга қамалиши мумкин

Палермо прокуратураси Италия бош вазирининг ўринбосари ва транспорт вазири Маттео Салвинини одам ўғирлаш ва хизмат вазифасини бажармасликда айбланиб, олти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.

Айбловлар Салвини Италия Ички ишлар вазирлигини бошқарган ва 19 кун давомида Ўрта Ер денгизида қутқарилган деярли 150 ноқонуний муҳожирга кемадан тушишга рухсат бермаган 2019 йил воқеаларига тегишлидир. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Италия собиқ ички ишлар вазири устидан суд жараёни 18 октябр куни бошланиши режалаштирилган.

Жаноб Салвини 2018–2019 йилларда Ички ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган даврда миграция масаласида кескин позицияни эгаллаган. У «ёпиқ портлар» сиёсатини жорий қилди, унда Ўрта ер денгизида ноқонуний муҳожирларни қутқарувчи хайрия ташкилотларининг кемалари Италия портларига киритилмади.

Бўлажак суд жараёни ҳақида пайдо бўлган хабарларни шарҳлар экан, Салвини агар у яна ўша вазиятга тушиб қолса, худди шундай қилишини айтди. Уни Италия бош вазири Жоржио Мелони ва бошқа бир қанча вазирлар қўллаб-қувватлади.

Илон Маск ҳам ушбу масала бўйича ўз фикрини билдирди ва ўз саҳифасида: «Бу ақлдан озган прокурорнинг олти йилга қамалиши керак» деб ёзди.

Италия қонунчилигига кўра, прокуратура томонидан кўрсатилган айбловлар нафақат қамоққа олиш, балки давлат лавозимларида ишлашни тақиқлаш ҳам мумкин.

Киритилди: 23:30 16.09.2024. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!