Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Италия, Болгария ва Мальта Украинани қўллаб-қувватлашда Россия активларига муқобил ечим излашни таклиф қилди

Италия, Болгария ва Мальта Украинани қўллаб-қувватлашда Россия активларига муқобил ечим излашни таклиф қилди

Италия, Болгария ва Мальта Бельгия ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш учун музлатилган Россия активларидан фойдаланишга муқобил вариантлар излашга чақирди. Бу ҳақда Euractiv ва Politico нашрлари тўрт давлатнинг қўшма баёнотига таяна хабар берди.

Баёнотда қайд этилишича, ушбу давлатлар Евроиттифоқнинг Россия активларини муддатсиз музлатиб қўйиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайди, бироқ Украинанинг молиявий эҳтиёжларини қоплашда Европа ва халқаро ҳуқуққа мос бўлган бошқа механизмларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлайди.

Бельгия аввалданоқ Россия активларини (уларнинг катта қисми айнан шу мамлакатда жойлашган) Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришга қарши чиқиб келмоқда. Брюссель бундай қадам молиявий ва ҳуқуқий хавфлар келтириб чиқаришини уқтирмоқда.

Bloomberg манбаларининг маълум қилишича, АҚШ ҳам айрим Европа давлатларини Россия активларидан фойдаланиш режасига қарши чиқишга кўндиришга уринган. Вашингтон бундай қарор Москва билан тинчлик музокаралари имкониятига салбий таъсир кўрсатишидан хавотир билдирган.

Маълумот учун, Евроиттифоқнинг 18–19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида Украина учун репарация кредити масаласи асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:22 13.12.2025. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!