Италия бош вазири Джорджа Мелони АҚШнинг Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги бош вазир идорасига таяниб хабар бермоқда.
Мелони бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц билан музокаралар якунида баёнот берди.
"Суҳбат чоғида музокаралар бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди ва якуний мақсад яна бир бор тасдиқланди: бутун Европа манфаатлари йўлида адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш. Ишончли хавфсизлик кафолатларига ҳавола маъқулланди", — дейилади идора матбуот хизмати хабарида.