Украина расмийларининг таъкидлашича, эвакуация вақтинчалик бўлган ва мамлакатда болалар қайтиши учун хавфсиз жойлар етарли. Бироқ Италия судлари маҳаллий қонунчиликка таяниб, вояга етмаганларни уруш кетаётган ҳудудга қайтаришни тақиқлаяпти.
Вазият айниқса апрел ойида, 15 ёшли украиналик бола италиялик оила томонидан фарзандликка олингани ва Украина омбудсмани Римни ҳамкорлик қилмасликда айблаганидан кейин янада кескинлашди.
Болаларни қабул қилган италиялик васийлар ва мезбон оилалар уларни уруш тугагунча мамлакатда қолдиришни сўрашмоқда. Уларнинг фикрича, болалар янги муҳитга мослашиб бўлган ва уларни хавф остига қўйиш тўғри эмас.
Болалар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган петиция қисқа вақт ичида 18 000 дан ортиқ имзо тўплади. Аввалроқ худди шундай болаларни қайтариш билан боғлиқ низоли вазият Австрияда ҳам кузатилган эди.