Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ИТ ТИШЛАСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК!

A A A
ИТ ТИШЛАСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК!

Қутуриш ҳайвонлар ва одамларнинг ўткир юқумли касаллиги бўлиб, мия ва орқа миянинг оғир шикастланиши билан тавсифланади, ҳар доим ўлим билан якунланади.

Қутуриш касаллиги билан уй ва ёввойи ҳайвонлар касалланади: итлар, мушуклар, қорамоллар, қўйлар, бўрилар, тулкилар, шоқоллар, бўрсиқлар, сассиқкузанлар, шунингдек, турли хил кемирувчилар.

Барча ҳайвонлар турларида қутуриш бир ҳил намоён бўлади, касал ҳайвонлар тажовузкор бўлиб, қўрқмайди ва одамларга ҳужум қилади. Касал ҳайвонларда кўп сўлак оқиши ва безовталанувчи хатти-ҳаракатлар кузатилади.

Касал ҳайвонларнинг сўлаклари шикастланган терига, кўз, оғиз ва бурун шиллиқ пардаларига тушса, шунингдек, ит, мушук ва ёввойи ҳайвонлар тишласи, тирнаши оқибатида одам қутуриш билан касалланиши мумкин.

Касал ҳайвонларнинг сўлаклари шикастланган терига, кўзнинг шиллиқ пардаларига, оғиз ва бурунга тушса, шунингдек, итлар, мушуклар ёки ёввойи ҳайвонлар томонидан тишлансангиз, тирналсангиз, дарҳол қутуришга қарши эмлаш учун шифокорга мурожаат қилишингиз керак!

Касал ҳайвонларнинг сўлаклари шикастланган терига, кўзнинг шиллиқ пардаларига, оғиз ва бурунга тушганда, шунингдек, итлар, мушуклар ва ёввойи ҳайвонлар томонидан тишланган ва тирналганида, мумкин бўлган қутуриш касаллигига қарши махсус даволаш курси талаб қилинади.

Бундай даволаниш курси тахминан бир ой давом этади ва даволанишни рад этиш мумкин эмас, чунки қутуриш билан касалланиш эҳтимоли жуда юқори.

Чуқур бўлмаган тан жарохатида, уни совунли сув билан оқава сув остида яхшилаб ювиб ташланг. Хўжалик совунини ишлатиш яхшироқдир, чунки унинг таркибида вирусга зарарли таъсир кўрсатадиган гидроксиди мавжуд. Ярани 10-15 дақиқа давомида ювинг. Агар яқин атрофда сув ва совун бўлмаса, сиз нам салфеткалардан фойдаланишингиз мумкин.

Агар жарохат чуқур бўлса, қон кетишини тўхтатишга уринманг, чунки жарохат жойи қон билан ҳайвоннинг тупугидан тозаланиши керак, шундан сўнг уни яхшилаб ювиш керак, жарохат жойи атрофидаги терини антисептик (ёд, водород перикиси, хлоргексидин) билан обработка қилиш керак, яранинг ўзига антисептиклар куйиш мумкин эмас. Кейин шикастланган жойга стерил бинт билани боғлов қўйилиши керак, шундан сўнг шошилинч тарзда травмпунктга мурожаат этиши керак, агар у бўлмаса, хирургия ва травматология кабинетида жароҳатни бирламчи жарроҳлик тозалаш ва даволаш амалга оширилиши, кейин қутуриш ва қоқшолга қарши эмлаш ишлари амалга оширилади.

Номаълум ҳайвонлар томонидан тишланганда қутуришга қарши эмлаш учун қутуришга қарши ваксина ва қутуришга қарши иммуноглобулин қўлланилади, улар белгиланган тартибда схема бўйича амалга оширилади ва эмлаш 5 та инъекциядан иборат - 0-куни (даволаш профилактика муассасасига мурожаат этган куни), 3- кун, 7-кун, 14 ва 28-кунлари амалга оширилади.

Эгаси маълум бўлган ҳайвонлар шу жумладан итлар томонидан одамлар жабрланса, ҳайвонлар шу жумладан итлар 10 кун давомида ветеринария кузатувидан ўтказилади, агар ҳайвон ўлмаса, қочиб кетмаса, қутуришга қарши фақат 3 та эмлаш амалга оширилади - 0-куни (даволаш профилактика муассасасига мурожаат этган куни), 3-чи ва 7-куни.

Санепидқўмита Ахборот хизмати

Киритилди: 12:31 27.07.2023. Ўқилди: 14239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!