Германияда федерал вазирлар истеъфога чиққанда ёки ишдан бўшатилганда, худди молия вазири Кристиан Линднер билан бўлгани каби, улар «ўтиш» деб аталадиган нафақа олиш ҳуқуқига эга. Сиёсатчилар бундай тўловларни ўз лавозимида бўлган қанча ой давомида – жами камида олти ой ва икки йилдан кўп бўлмаган муддатга олади. Нафақа иш ҳақини ўтказиш тўхтатилган пайтдан бошлаб тўланади ва янги иш топгандан кейин тўловлар камаяди.
Ишдан бўшатилган Линднердан ташқари, Адлия вазири Марко Бушман ва Таълим вазири Беттина Старк-Ватсингер, шунингдек, Эркин Демократик партия вакили ҳам Германия ҳукуматини тарк этишди. Солиқ тўловчилар иттифоқига кўра, вазир ойига 18 минг евродан озроқ маош олади, бунга маҳаллий нафақалар кирмайди. Ишдан бўшатилган вазирлар икки йилдан кўпроқ вақт давомида ишлагани учун уларга бошқа даромад манбаларини ҳисобга олмаганда, тахминан 243 минг евро миқдоридаги максимал нафақа тўланиши мумкин эди.
Бир кун аввал Германия канцлери Олаф Шольц ҳукмрон партиялар раислари ва уларнинг парламентдаги фракциялари раҳбарларини ўз ичига олган коалиция қўмитасидаги можаро авж олганидан сўнг Линднерни ишдан бўшатган эди. Бу социал-демократлар, эркин демократлар ва яшиллардан иборат коалициянинг парчаланишини белгилаб берди. Шолс 15 январь куни Бундестагда ҳукуматга ишонч масаласини кўтариш ва шу орқали мамлакатда 2025 йил мартида бўлиб ўтиши мумкин бўлган муддатидан олдин сайловларга йўл очиш ниятида эканлигини маълум қилди.