Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

8 июнь куни Истанбул шаҳри Фотиҳ тумани Лалели мавзесидаги Истанбул университети трамвай бекатида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 6 ёшли Ўзбекистон фуқароси Муҳаммад М.М. вафот этди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар бермоқда.

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган фуқаро трамвайдан тушганидан сўнг бекат ва трамвай рельслари оралиғида қисилиб қолган ҳамда транспорт воситасининг ҳаракатланиши оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чораларини кўраётганини қайд этди.

«Истанбул шаҳрининг мегаполис сифатида йўл-транспорт инфратузилмаси ва жамоат транспорти серқатновлигини инобатга олган ҳолда,вояга етмаган фарзандларингизни назоратсиз қолдирмасликни ва уларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этамиз», — дейилади идора хабарида.

Киритилди: Бугун 18:05. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!