Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Истанбулда Украина бўйича музокараларда Россия делегациясига Владимир Мединский раҳбарлик қилади

 Истанбулда Украина бўйича музокараларда Россия делегациясига Владимир Мединский раҳбарлик қилади

Бу ҳақида Кремль маьлум қилди.

Россия 15 май куни Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган Украинага оид музокараларда иштирок этадиган делегациянинг тўлиқ таркибини эълон қилди. Делегация таркиби қуйидагича:

— Мединский В.Р. — Россия президентининг ёрдамчиси (делегация раҳбари);
— Галузин М.Ю. — Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари (делегация аъзоси);
— Костюков И.О. — Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи (делегация аъзоси);
— Фомин А.В. — Россия Мудофаа вазири ўринбосари (делегация аъзоси).

Шунингдек, делегация таркибига тўрт нафар эксперт ҳам киритилган. Кўриниб турибдики, Россия президенти Владимир Путин Туркиядаги музокараларда иштирок этмайди.

Киритилди: 10:16 15.05.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!