Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Истанбулда Туркия фуқаросини рухсатсиз расмга олган ўзбекистонлик депорт қилинади

Истанбулда Туркия фуқаросини рухсатсиз расмга олган ўзбекистонлик депорт қилинади

Жорий йил 13 апрел куни Ўзбекистон фуқароси Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда Туркия фуқароси бўлган аёл кишини суратга олган. Шундан сўнг Туркия фуқароси ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Оқибатда ўзбекистонлик шахс қўлга олинган ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра натижада:

  • Ўзбекистон фуқаросининг Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси (Çалışма изни) бекор қилинди;
  • унга нисбатан маъмурий жазо ва мажбурий депортация чоралари кўрилмоқда;
  • ушбу ҳаракат шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланди.

Бош консулхона аралашуви натижасида мазкур фуқарога нисбатан жиноий жавобгарлик билан боғлиқ бўлмаган чора кўрилишига эришилган.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси Туркия қонунларига кўра, бошқа шахсни, айниқса аёлларни уларнинг розилигисиз суратга олиш ёки видеога тушириш қатъиян ман этилишини ҳамда бу ҳаракатлар жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлигини қайд этган.

«Ҳурматли юртдошлар, Туркияда бўлишингиз давомида маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Бегона шахсларни уларнинг рухсатисиз суратга ва видеога олиш ёки уларга ноқулайлик туғдирувчи ҳаракатлар сизга нисбатан жиддий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳуқуқий муаммоларга йўлиқмаслик учун ҳаракатларингизда эҳтиёткор бўлинг», дейилади консуллик хабарида.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу манзилда (локация) жойлашган. Консулхона билан боғланиш усуллари ва кўп бериладиган саволларнинг жавоби билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Киритилди: 17:49 17.04.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!