Хабарга кўра, режа амалга оширилса, Украина Донецк вилоятидаги тахминан 5000 км² ва Луганскда 45 км² ҳудудни бўшатиши керак бўлади — бу ерларда буфер зона тузиш таклиф қилинган.
Россия эса Украинага Харьковда 2000 км², Днепропетровскида 450 км², Сумисида 300 км² ва Черниговда 20 км² ҳудудни қайтариши лозим бўлади.
Якунда Украина Россияга 2300 км² ҳудудни кўпроқ берган бўлади. Бу деярли Люксембург ҳудуди билан тенг.