Тадқиқотдан кўзланган мақсад — кўл сувининг ҳолати ҳақида аниқ маълумот олиш, сифат кўрсаткичларидаги ўзгаришларни кузатиш ҳамда кўл экотизимига таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни ўз вақтида аниқлаш.
Мониторинг анъанавий равишда йилига икки марта — сайёҳлик мавсуми бошланишидан олдин ва мавсум якунланганидан кейин ўтказилади.
Яқинда Қирғизистон президенти Садир Жапаров БМТ Бош Ассамблеясида сўнгги йилларда Иссиқкўл сатҳи ҳар йили 7 сантиметрга пасайиб бораётганини айтган эди. У халқаро ҳамжамиятни БМТ доирасида кўлни сақлаб қолиш бўйича махсус траст жамғармасини ташкил этишга чақирган.