Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Иссиқ-совуқ”дан қандай ҳимояланиш керак?

“Иссиқ-совуқ”дан қандай ҳимояланиш керак?

— Садақа сеҳр-жодудан асрайдими? Сеҳр-жоду, “иссиқ-совуқ”дан қандай ҳимояланиш керак?

— Сеҳр-жодудан сақланиш учун садақадан кўра бошқа амаллар тавсия қилинади. Сеҳрдан сақланиш учун аввало, Аллоҳга бўлган иймонни мустаҳкам қилиш, У Зотнинг иродасисиз бандага ҳеч қандай зарар етмаслигига қаттиқ ишониш, кўп зикр қилиб юриш керак.

Шунингдек, Бақара сураси сеҳрдан ҳимоя қилиши ҳадиси шарифларда келган. Айниқса, Курси ояти ва сура охиридаги икки оят инсонни турли бало-офатлардан сақлайди. Шу билан бирга Фалақ ва Нос сураларини ўқиб, киши ўзига дам солиб юрмоғи керак. Таъкидлаш керак бўлган нарса шуки, мазкур сура, оят ва дуолар зарар кўргандагина эмас, балки бир мўмин-мусулмон кунда ўқиб, ўзига дам солиб юриши керак бўлган зикрлардир. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Киритилди: 21:31 21.08.2019. Ўқилди: 28127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!