Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг хунрезликлари рақамларда

Исроилнинг хунрезликлари рақамларда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Отатурк маданият марказида "Билим тарқатиш" мукофотларини топшириш маросимида нутқ сўзлади.

Эрдўған Исроилнинг Фаластинда қилган хунрезликлари ҳақида рақамлар билан мисол келтирди.

Туркия Президентининг маълум қилишича, Ғазода мактабларнинг 80 фоизи, 668 та бино Исроил бомбардимонлари натижасида зарар кўрган. 165 та мактаб, университет ва таълим муассасаси бутунлай вайрон бўлган, 392 таси эса яроқсиз ҳолга келган.

Ишғолчи кучлар томонидан 13 500 дан ортиқ ўқувчи, 830 дан ортиқ ўқитувчи ва ходим ҳамда 193 нафар олим ва академик ўлдирилган. 785 000 дан ортиқ ўқувчи таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

"Исроил тепасида ахлоқ билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одам турибди," деди президент ва Ғазода "онгли ва қасддан оммавий қирғин сиёсати" амалга оширилганини қўшимча қилди.

"Биз ҳеч қачон жим турмаганмиз ва жим турмаймиз ҳам," - дея таъкидлади Эрдўған.

Киритилди: 20:05 30.11.2025. Ўқилди: 1248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!