Эрон шимоли-ғарбидаги Шарқий Озарбайжон вилоятида Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида камида 18 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Эроннинг IRNA агентлиги хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, яна 35 киши жароҳатланган. Қайд этилишича, Исроил кучлари вилоятдаги бир нечта, жумладан Табриз яқинидаги камида 7 нишонга ҳужум қилган.
Вилоятда вазият барқарор, инфратузилма объектлари меъёрида ишлаётгани, “аҳолига хизмат кўрсатиш узлуксиз давом этаётгани” таъкидланган.